Бразилия ва Венесуэла мудофаа вазирлари мамлакатлар чегарасида давом этаётган муаммоли вазиятни муҳокама қилиш учун учрашишди, дея хабар қилмоқда RT.com нашри.
Чегаралардаги тартибсизлик оқибатида ҳар иккала давлат, айниқса, Бразилияда ўғрилик, талончилик ва жиноятчилик кескин ортиб бораётгани таъкидланган. Мазкур ҳолатга чек қўйиш мақсадида Бразилия мудофаа вазири Жоакуим Силва Луна венесуэлалик ҳамкасбига ҳарбий ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2015 йилдан бошлаб Бразилияга 1,6 миллион венесуэлаликлар чегара орқали ноқонуний кириб келган.






