1

Владивостокда Осиё мамлакатлари иқтисодий форуми давом этмоқда

ДУНЁ 13.09.2018, 07:32
Владивостокда Осиё мамлакатлари иқтисодий форуми давом этмоқда

Россиянинг Владивосток шаҳрида Осиё мамлакатлари иқтисодий форуми давом этмоқда, деб хабар қилди Сегодня нашри.

Форум доирасида меҳмон мамлакатлар раҳбарлари ўртасида ҳам учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Япония бош вазири Шинзо Абе ва Хитой раҳбари Си Цзинпин ўртасида бўлган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. Суҳбат чоғида Шимолий Корея ва ядро масаласи ҳақида ҳам сўз борган. Шинзо Абе октябрь ойи сўнггида Хитойга боришини маълум қилган. Таъкидланишича, бу икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши бу Осиё минтақаси мамлакатлари учун фойдалидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1