АсосийJamiyat

Маслаҳат кенгаши ёшлар муаммоларига қарши курашади

'Маслаҳат кенгаши ёшлар муаммоларига қарши курашади'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқида тузилган Маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 26 кишидан иборат санъат, фан, маданият, ишлаб чиқариш, спорт соҳаларида узоқ йиллар фаолият юритган тажрибали фахрийлар ва масъул ходимлар иштирок этди.

Маслаҳат кенгаши кун тартибида қатор масалалар қўйилди. ДастлабКенгашининг 4 ойлик иш режаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Шундан сўнг,Маслаҳат Кенгаши қошида фаолияти йўлга қўйилаётган “ТАРБИЯ” журналини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди. Журнал мазмун-моҳияти Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама қилинди.

Маслаҳат кенгашижамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни, ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялашда Ёшлар иттифоқига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.Маслаҳат кенгаши томонидан ёшларни салбий иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида улар билан “Кеча ва бугун”, “Олтин олма — дуо ол!”, “Яхши фарзанд ота-онасини тўрга чиқаради...”, “Маҳаллангни фахри бўл!” каби туркум мавзуларда меҳнат фахрийлари ва ёши улуғ нуронийлар билан давра суҳбатлари ташкил қилинади. Ёшлар тарбиясининг бугунги долзарб муаммолари ечимига қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда маҳаллалардаги ёши улуғ нуронийлар кўмагидан фойдаланишнинг энг мақбул усуллари юзасидан йўриқнома ишлаб чиқилади.

Қолаверса, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ёшларни носоғлом оилавий муҳит туфайли қайта адашиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар қошидаги Маслаҳат кенгаши аъзолари профилактик рўйхатда турган ёшларга масъул этиб бириктирилади. Қолаверса, Маслаҳат Кенгаши аъзолари ёшларни китобхонликка қайтаришнинг анъанавий ва замонавий усулларини ҳам ишлаб чиқишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар