АсосийDunyo

Метро бекати тутунга тўлди

'Метро бекати тутунга тўлди'ning rasmi

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги метро бекатида портфелнинг батареяси портлаб кетиши натижасида метро вагонлари тутунга тўлди, деб хабар бермоқда RT.com нашри.

Портлаш овози эшитилгач, йўловчилардан бири ёнғин ўчирувчи қурилмани ишга туширган. Шундан сўнг одамлар тутундан бўғилишни бошлашган. Бу вақтда машинист ҳаракатни тўхтатиб эшикларни очиб юборди. Воқеа жойига 10 нафар полициячи етиб келиб вазиятни ўрганди. Ушбу ҳолат тасодифий воқеа сифатида қайд этилди. Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича,12 киши нафас йўлларидаги муаммо билан шифокорга мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар