АсосийJamiyat

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида жиззахлик ёшларнинг муаммолари ўрганилмоқда

'“Ёшлар ҳафталиги” доирасида жиззахлик ёшларнинг муаммолари ўрганилмоқда'ning rasmi

Кечаэрта тонгданЎзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Жиззах вилоятида старт олган “Ёшлар ҳафталиги”ни ҳудудда истиқомат қилаётган ёш-у кекса муносиб кутиб олди.

Ҳафталик анъанага мувофиқ, нафақат Жиззах вилоятинингбалки, мамлакатнинг гуллаб яшнашига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, оғир ва мураккаб даврда халқ фаровонлиги йўлида фидойи хизмат қилган инсон, ёзувчи Шароф Рашидов хотирасини ёд этиб, пойигагулчамбар қўйиш маросими билан бошланди.

Шундан сўнг,фан, таълим, маданият соҳасивакиллари, тажрибали психологлар, спорт усталари ҳамда нуфузли Давлат мукофотларидан таркиб топган Республика Ишчи гуруҳи аъзолари йўналишларга бўлинган ҳолда Зомин томон йўл олишди.

Зомин туманида барча ёшлар спорт мусобақалари атрофида бирлашди.Спортнинг қатор турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Зомин тумани ва Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларида маҳалла ёшлари иштирокида 5 км масофада салкам 1000 нафар ёшлар иштирокида марафон ўтказилди.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қўл тўпи, волейбол, баскетбол, футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, таэквондо, гимнастика, армрестлинг, тош кўтариш, кураш, бокс, сузиш спорт турлари бўйича 2 425 нафар ёшлар иштирокида мусобақалар ташкил этилди.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ҳомийларнинг турли совғалари, дипломлари билан тақдирланишди.

Барча йўналишлар сингари ҳафталикнинг илк куниданоқ ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида “Ёшлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда 16 та ташкилот ўзининг78 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Мазкур ярмарка давомида 22 нафар ёш ишга жойлаштирилди.

Энг муҳими, шулардан 3 нафари Ёшлар иттифоқи томонидан кафиликка олинган ёшлар ҳисобланади.

“Психолог маслаҳатхона” эса муаммоли вазиятга тушиб қолган, ҳаёт тажрибаси етарли бўлмаган, турли сабаблар билан ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларнининг қўрғонини сақлаб қолиш ҳамда ёшлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олишга қаратилган ҳафталикнинг энг муҳими лойиҳаларидан биридир.

Ушбу лойиҳа доирасида ҳафталикнинг 1-куниёқ 20 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, 22 нафар никоҳ қуриш арафасидаги ёшлар билан якка тартибда ишлар амалга оширилди.Натижада жами 4 та оиланинг ажрими олди олинди. Оила қуриш арафасидаги ёшларга қайнона-келин муносабатлари, эр-хотин муносаюатларида ўзаро ишонч, фарзанд тарбияси ва ажримларнинг олдини олиш масалаларида маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, жойлардаги мутахассисларга жиноятчиликка қарши курашиш, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида янги методларни жорий этган ҳолдатренинг ташкил этилди. Унга Зомин тумани ва Жиззах шаҳрида таълим муассасаси директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, психологлар, маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари жалб этилди.

Қолаверса, психологлар Жиззах шаҳрида жойлашган вояга етмаганларни вақтинча сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасасига боришди. Ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.Айни дамда ушбу муассасада сақланиб турилган2 нафар вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбат олиб борилиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун аниқ натижаларгаэришилди.

Ҳафталик давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар