АсосийDunyo

Лондонликларга иш вақтида дам олиш учун шароит яратилди

'Лондонликларга иш вақтида дам олиш учун шароит яратилди'ning rasmi

Эндиликда лондонликлар иш вақтида қисқа муддатга дам олишлари учун керакали шароитлар яратилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

"Pop & Rest" номли янги лойиҳа доирасида корхона ва ташкилотларда махсус уйқу хоналари ташкил этилади. Ходимлар эса уни ижарага олишлари мумкин. Ҳар бир хонанинг нархи соатига 20 доллар деб баҳоланди. Ҳозирча фақат Лондонда жорий этилган мазкур лойиҳа кейинчалик Буюк Британиянинг бошқа шаҳарларида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, тушликдан сўнгги қисқа уйқу куннинг иккинчи яримидаги меҳнат самарадорлигини оширади.

    Бошқа янгиликлар