АсосийDunyo

Ливия аэропорти бошқа шаҳарга кўчирилди

'Ливия аэропорти бошқа шаҳарга кўчирилди'ning rasmi

Ливия пойтахти Триполи шаҳри аэропортидан амалга ошириладиган барча рейслар Мисрата шаҳри халқаро аэропортига ўтказилди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Эндиликда ушбу аэрлпорт кунига 40 та рейсни амалга ошириши ва 6000 дан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозим. Бироқ Мисрата аэропорти ресурслар ва ходимлар етишмаслиги сабабли бундай имкониятга эга эмас. Бунинг натижасида тирбандлик ҳамда тартибсизликлар келиб чиқмоқда. Триполи аэропорти вақтинчалик ёпилгани туфайли йўловчилар 200 км йўл босиб, шу ерга келишга, овора бўлишга, узоқ кутишга мажбур бўлишмоқда.

    Бошқа янгиликлар