АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир халқаро конференция бўлиб ўтади

'Тошкентда яна бир халқаро конференция бўлиб ўтади'ning rasmi

2018 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда Афғонистон, Белгия, Буюк Британия, Италия, Испания, Кореа, Миср, Покистон, Озарбойжон, Россия, Ҳиндистон каби ўндан ортиқ хорижий давлат вакиллари ҳамда МДҲ, ШҲТ аъзолари иштирок этади.

Конференция дастурида “Баркамол авлод тарбиясида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оиланинг тутган ўрни” ва “Оила институти ва оила сиёсати: муаммолар, ривожланиш тенденцияси ва истиқболлари” мавзуларида ялпи йиғилишлар, шунингдек, “Репродуктив саломатлик ва демографик ривожланиш масалалари, оилалар ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш”, “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва замонавий оила моделини шакллантириш” мавзуларида шўъба йиғилишлари ўтказиш режалаштирилган.

ЎзА хабарига кўра, конференция пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар