АсосийDunyo

Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига қалин қор ёғди

'Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига қалин қор ёғди'ning rasmi

24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота, Жомбой, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳаво ҳарорати 15-20 м/с гача пасайиб кетди.

Олмаотада кучли ёмғир ва дўл ёғиб, тўсатдан совуқ тушди. Тоғларда ҳам ҳаво ҳарорати пасайиб, қиш ҳавоси ҳукм сура бошлади.

Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига эса кутилмаганда қалин қор тушди. У ерда кечки пайт ҳаво ҳарорати 0 даражага тенг бўлган бўлса, тунда -1 даражагача пасайди.

Ҳозирда ҳавонинг ҳарорати 10-15 даражага пасайган, булутли ҳаво кузатилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғиб турибди.

    Бошқа янгиликлар