1

“Ўзбекистон” ноширлари “Болалар китоби” Республика фестивалида

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 20:44
“Ўзбекистон” ноширлари “Болалар китоби” Республика фестивалида

25-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштириб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Болалар китоби” Республика фестивалида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам фаол қатнашмоқда.


Нашриётнинг “Маркетинг ва тарқатиш” бўлими томонидан ташкиллаштирилган “Ўзбекистон” НМИУнинг павильонида нашриёт томонидан чоп этилган болалар адабиётининг энг сара намуналаридан ташқари, ўзбек ва жаҳон адабиётининг ўсмир ва болаларга мўлжалланган энг сара бадиий, маънавий-маърифий, энциклопедик китоблари тақдим этилиб, улар чегирмали равишда сотувга қўйилган.

Марҳамат, ушбу павильондан митти китобсеварлар учун “Ўткир зеҳнлилар китоби”, Ричард Бахнинг маърифий-маънавий йўналишдаги “Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон”, болаларнинг севимли шоири Пўлат Мўмин “Топган топалоқ”, Ўроқ Саиднинг “Афанди бўлмоқчиман”, Нуруллоҳ Остон “Чучмўмага хат”, Эрнест Сетон-Томпсоннинг “Ёввойи йўрға”, Ғафур Ғуломнинг ўша машҳур “Шум бола”, Туроб Ниёзнинг “Юлдузнинг орзуси”, Яҳё Тоғанинг “Тўполончи топағон”, Ғайрат Мажиднинг “Айиқчанинг туши”, Кеннет Греҳемнинг “Толзордан эсган шамол”, русийзабон кичик ўқувчилар учун эса Раим Фархадининг “Новая сказка про красную шапочку”, Л.Р. Хачатурованинг “Космическая сказка или Марсианские хроники”, Антуан де сент-Экзюперининг “Маленкий принц”, Аленсандр Волковнинг “Волшебник Изумрундного города”, Роберт Льюис Стивенсоннинг “Остров сокровищ”, “Герои Эллады” каби бир-биридан ажойибу ғаройиб тарбиявий, маърифий, бадиий жиҳатдан пишиқ-пухта китобларни топишингиз мумкин.

ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ

Матубот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1