1

Шокир Холиқовнинг «Чой» филми 5 та давлатдаги Халқаро фестивалларда намойиш этилмоқда

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 20:55
Шокир Холиқовнинг «Чой» филми 5 та давлатдаги Халқаро фестивалларда намойиш этилмоқда

Бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида "Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган қисқа метражли фильмлар ва видероликлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёшлар медиа маркази вакиллари ғолибларни тақдирлаш учун ташриф буюришди.


—Танлов ёшлар маънавий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган қисқа метражли фильмлар ва ижтимоий аҳамиятга эга роликлар ишлаб чиқариш, миллий кинематографияни жамиятнинг ижтимоий-маданий ҳаётидаги ролини ошириш, миллий кино санъати қадриятларини асраш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттаханова.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида 1-ўрин соҳиби Шокир Холиқовнинг «Чой» номли қисқа метражли фильми намойиш этилди. Мазкур фильмда миллий қадриятларимиз акс эттирилган бўлиб, аравачадаги бобонинг чанқоғини қондириш учун узоқда турган чойга интилиши ва энди унга етдим деганда сув излаётган болакайга ўз чойини илиниб, унинг чанқоғини қондирганлигидан мамнунияти моҳирона тасвирланган. Фильм томошабинлар қалбидан жой олиб, таҳсинга сазовор бўлди.

— Фильмнинг ғояси қишлоғимиздаги ёлғиз кампирнинг уйидаги дераза токчасида турган чойнакка кўзим тушганда уйғонган, – дейди танлов ғолиби Шокир Холиқов. — Режиссёрлик мактабида ўқиб юрганимда сценарий ёзиш машқи вазифа қилиб бериларди.Ўша машқлардан бирида шу сценарийни ёзиб боргандим. Устозимиз Ёлқин Тўйчиев уни ўқиб кўриб «невара» персонажини қўшиб берган. Сўнгра, бу ижодий ишимни диплом иши сифатида суратга олганман. Бу фаолиятим маҳсули 5 та давлатда Халқаро фестивальларда қатнашиш имкониятини қўлга киритган. Филм ҳозирга қадар Қозоғистон ва Тожикистонда намойиш этилди. Тожикистонда Халқаро фестивальда 8 та давлатдан қатнашган 16 та қисқа метражли филмлар ўртасида Гранд Прига сазовор бўлди. Эндиликда Қирғизистон, Ҳиндистон, Россия давлатларида ҳам «Чой» қисқа метражли филмининг намойиши кутилмоқда. Бу орада Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг расмий сайтида танлов ҳақидаги эълонни ўқиб қолдим ва филмимни тақдим этдим. Бугунги муваффақият кўтаринки руҳ, ижодий парвоз ва ижодимга қўшқанот бағишлади. Мақсадим ўзбек киносини жаҳонга танитиш, дунё бўйлаб ўзбек киноси мухлислари даврасини кенгайтириш. Келгусида ишларимда ҳам миллий қадриятлармиз тараннумига алоҳида эътибор қаратаман.—Фильмнинг ғояси қишлоғимиздаги ёлғиз кампирнинг уйидаги дераза токчасида турган чойнакка кўзим тушганда уйғонган, – дейди танлов ғолиби Шокир Холиқов. — Режиссёрлик мактабида ўқиб юрганимда сценарий ёзиш машқи вазифа қилиб бериларди.Ўша машқлардан бирида шу сценарийни ёзиб боргандим. Устозимиз Ёлқин Тўйчиев уни ўқиб кўриб «невара» персонажини қўшиб берган. Сўнгра, бу ижодий ишимни диплом иши сифатида суратга олганман. Бу фаолиятим маҳсули 5 та давлатда Халқаро фестивальларда қатнашиш имкониятини қўлга киритган. Фильм ҳозирга қадар Қозоғистон ва Тожикистонда намойиш этилди. Тожикистонда Халқаро фестивальда 8 та давлатдан қатнашган 16 та қисқа метражли филмлар ўртасида Гранд Прига сазовор бўлди. Эндиликда Қирғизистон, Ҳиндистон, Россия давлатларида ҳам «Чой» қисқа метражли филмининг намойиши кутилмоқда. Бу орада Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг расмий сайтида танлов ҳақидаги эълонни ўқиб қолдим ва фильмимни тақдим этдим. Бугунги муваффақият кўтаринки руҳ, ижодий парвоз ва ижодимга қўшқанот бағишлади. Мақсадим ўзбек киносини жаҳонга танитиш, дунё бўйлаб ўзбек киноси мухлислари даврасини кенгайтириш. Келгусида ишларимда ҳам миллий қадриятлармиз тараннумига алоҳида эътибор қаратаман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1