АсосийJamiyat

Ўзбекистонда француз тили ўқитувчилари Франциянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда тайёрланади

'Ўзбекистонда француз тили ўқитувчилари Франциянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда тайёрланади'ning rasmi

Франциянинг Сержи-Понтуаз университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Унга кўра Сержи-Понтуаз ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик қилишади.

Ҳамкорлик алоқалари бошланғич ва ўрта таълимда фаолият юритувчи француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда икки муассаса ходимлари ва талабалари ўртасида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш бўйича олиб борилади.

    Бошқа янгиликлар