1

Шаҳрисабзда жанжални тўхтатмоқчи бўлган она пичоқланди

ЖИНОЯТ 27.09.2018, 17:33
Шаҳрисабзда жанжални тўхтатмоқчи бўлган она пичоқланди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2018 йил 26 сентябрь куни “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ш.Ў. шаҳар ҳудудида жойлашган буюм бозори олдида Ж.Ж. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида уларни ажратмоқчи бўлиб келган Ж.Ж.нинг онасига пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ў. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1