Коллеж директори 150 АҚШ доллари пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 02.10.2018, 14:41
Коллеж директори 150 АҚШ доллари пора билан қўлга тушди

28 сентябрь куни Ромитан туманидаги қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев 150 АҚШ доллари пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, Н. Жўраев 1989 йилда туғилган фуқаро У. Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Г. Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасида ишга қабул қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан 150 АҚШ доллари талаб қилган. У150 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н. Б. Жўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1