АсосийJamiyat

Қозоғистонда 9 йилдан буён бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди

'Қозоғистонда 9 йилдан буён бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди'ning rasmi

Олмаотадаги Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан кўрилган чоралар натижасида Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан Ўзбекистон фуқароси, қариндошлари томонидан 2009 йилдан буён қидирилаётганди Н.Х.Соипов (1990 йил 3 сентябрда туғилган) топилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирлар Н.Соиповнинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берган. Унга зарур руҳий-психологик ёрдам кўрсатилган ва Ўзбекистон қайтиб кетиш учун сертификат топширилган.

ТИВ хабарида маълум қилинишича, айни пайтда у Соипов қариндошлари билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар