2018 йилги кимё бўйича Нобель мукофотига 3 киши – Фрэнсис Арнольд, Жорж Смит ва Грегори Винтерг лойиқ деб топилди, дея хабар қилди Россия 24 нашри.
Улар мукофотни ферментлар эволюцияси ва пептидлар ҳамда аксилжисмларни акс эттириш соҳасидаги тадқиқотлари учун қўлга киритишган. Бу ҳақда Швеция Қироллик фанлар академиясининг кимё бўйича Нобель қўмитаси эълон қилди.






