АсосийJamiyat

5-8 октябрь кунлари республика бўйлаб ёш оилалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилади

'5-8 октябрь кунлари республика бўйлаб ёш оилалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилади'ning rasmi

Оила — тинчлик ва тараққиётнинг асосий негизи. Унинг фаровонлиги бевосита мамлакат келажаги билан боғлиқ. Мамлакатимизда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ҳамон салбий ҳолатлар учраб турибди. Ягона ечим эса муаммоларнинг сабабларини ўрганиш ва ечим топишнинг энг самарали усулларини қўллашдир.

Шу мақсадда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда 5-8 октябрь кунлари республика бўйлаб «Ёш оилалар турмуши давомида кенг учрайдиган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусида социологик тадқиқот сўровномасини ўтказади.

Сўровномада 30 ёшгача бўлган оилали, оиласидан ажрашган эркак ва аёллар, ажрим ёқасида турган ёш оилалар вакиллари, банд бўлган ва вақтинча ишсиз ёшлар, меҳнат мигрантлари иштирок этади.

Сўровнома натижасида ёш оилалар турмуши давомида кўп учрайдиган муаммолар илмий тадқиқ этилади ва уларга ечим топиш бўйича тавсиялар тайёрланади.

Азиз, тенгдошлар! Келинг, муаммоларимизни бирлашиб ҳал этамиз. Сўровномада иштирок этинг. Сизнинг фикрларингиз тенгдошларингиз муаммоларини ҳам ҳал этиши мумкин.

Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгашларига мурожаат қилинг!

    Бошқа янгиликлар