1

Эрнесто Рамирес: Ўзбекистонинг ўз маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш борасидаги ишлари кўплаб мамлакатлар учун намуна

МАДАНИЯТ 05.10.2018, 17:28
Эрнесто Рамирес: Ўзбекистонинг ўз маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш борасидаги ишлари кўплаб мамлакатлар учун намуна

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига расмий ташрифи арафсида Парижда “Маданий мерос Ўзбекистон ва Франция ўртасида кўприк каби” мавзуида ўтказилган медиа тадбир Франция ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан келган 60 дан зиёд жаҳонга машҳур олимлар ва шарқшуносларни йиғди. Тадбирда ЮНЕСКОнинг маданият ишлари бўйича бош директорининг ўринбосари Эрнесто Ренато Оттон Рамирес иштирок этди.

Ўзининг интервьюсида Рамирес охирги йилларда мамлакатда моддий ва маънавий меросни сақлаш учун кўрилаётган чораларнинг принципиал жиҳатдан муҳимлигини қайд этди. «Сизлар бутун дунёга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси нафақат мамлакатда, балки бутун дунёда - Европа ва АҚШнинг асосий музейларида ва бошқа мамлакатларда сақланаётганини жаҳонга кўрсатиш устида иш олиб бормоқдасиз. Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг бу масалага айнан мана шундай жиддий ёндашуви – тадқиқот, намойиш этиш, янги илмий тузилмалар ва лойиҳалар тузиш орқали ёндошуви – бу кўплаб мамлакатлар учун намунадир. Тадқиқот – бу нафақат академик билимларни, балки фарзандларимиз, янги авлод учун билимларни узатишнинг йўлидир. Биз ЮНЕСКО Ўзбекистон билан фаол ишлаётганидан жуда хурсандмиз».

Медиа-ивент чоғида Ўзбекистоннинг Франция тўпламларида сақланаётган маданий меросига бағишланган маърузалар тингланди. Масалан, лойиҳа доирасида Авиценна, Мирзо Улуғбек, Алишекр Навоий кабиларнинг Франция миллий кутубхонасида сақланаётган манускриптлари жой олган альбом китоби чоп этишга тайёрланмоқда. Луврда ва Франциянинг бошқа музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросининг ноёб артефактлари ҳақида ҳикоя қилувчи яна бир нашр жараёнда.

Медиаивент чоғида “Дунё тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси”, “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси альбом китобларини ва манускриптлар факсимил нусхалари туркумини ЮНЕСКО, Франциянинг етакчи музей ва кутубхоналарига, Ўзбекистоннинг Франциядаги эдлчихонасига беғараз, совға сифатида топшириш акцияси ўтказилди.

Ўзбекистон Рееспубликаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев шундай деди: «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга бўлғуси ташрифи арафасида ўтказилаётган тадбирлар давомийлиги эътиборга молик, биринчидан, маданий мерос масалаларига бағишланган бу тадбир, зеро, маданий мерос халқларимизнинг тарихий илдизи ҳисобланади. Бу каби маданий ҳамда цивилизацион-гуманитар масалалар халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлиликни янада чуқрлаштиришга, халқлар ўртасидаги ишончга, хизмат қилади, шу билан бирга бугун Францияда ўтаётган бу каби улкан тадбирлар икки мамлакат маданиятлари ўртасида кўприк вазифасини ўтайдики, бу ҳам ўта муҳим».

«Ўзбекистоннинг барча мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатишга қаратилган янги очиқлик сиёсати ва ўз мамлакати маданий меросини тиклашга оид интилишлари ўз самараларини беради. Лойиҳа янги Ўзбекистонда фуқаролик институтлари, давлат ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий масъул бизнес, жаҳон илмий доиралари нафақат бизнинг жамиятимиз учун, балки бутун тараққий этган дунё учун ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли ташаббусларни илгари суриш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирганининг ёрқин мисоли ҳисобланади», дейди ўз чиқишида “Дунё тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳасининг муаллифи ва раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов.

Медиа-ивент иштирокчилари шунингдек, машҳур Лувр музейига, Шарқ тиллари институти шарқ тиллари ва цивилизациялар миллий институти (Inalco), қўшма ҳамкорлик ҳақида келишувга эришилган Гима музейига ҳам ташриф буюрдилар.

“Дунё тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси” (Cultural Legacy of Uzbekistan in World collections) мультимедиа лойиҳаси 2016 йилдан бери «Eriell Group» нефтсервис гуруҳларининг ҳомийлик кўмагида амалга оширилмоқда. Бугунгача 20 та альбом-китоб, шунингдек, дунёнинг турли музей ва кутубхоналаридаги Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган 25 дан зиёд ҳужжатли фильмлар дунё юзини кўрди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1