Бразилияда минглаб одамлар президент сайловининг иккинчи босқичи олдидан норозилик намойишлари ўтказишмоқда, дея хабар берди НТВ.ру нашри.
Улар ўнг қанотдан номзод бўлган президентликка асосоий даъвогар Жаир Болсонаруга қарши эканликларини таъкидлашмоқда. Сан-Пауло шаҳрида йиғилган бразилияликлар собиқ ҳарбийнинг давлат раҳбарига айланишини исташмаётганини билдиришмоқда.






