Кениянинг Керичо шаҳрида йирик ЙТҲ рўй берди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Ҳодиса қурбонлари сони эса 50 нафарни ташкил қилади. Қурбонларнинг 7 нафари ёш бўлалар эканлиги хабар қилинмоқда. Гап шундаки, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси йўлга чиқишдан аввал транспорт воситасини назоратдан ўтказмаган. Ҳаракат вақтида эса носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Яқин орада истиқомат қилувчи аҳоли воқеа жойига етиб келиб, бир неча кишини қутқаришга улгуришди. Тирик қолганлар шифохонага олиб кетилган.






