НАСА ташкилоти астронавти Ник Хагуе орбитага парвоз қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар қилди Топ-ньюс нашри.
У "Soyuz" русумли космик кемада 6 ойлик сафарни амалга оширади. 42 ёшли космонавтнинг айтишича, у юлдузлар туркумида янги бирор нарса кашф қилишни хоҳлайди. Ҳозирда у Ҳюстон штатида ўзи учадиган ва бошқарадиган кемани яхшилаб ўрганиш билан банд. Шундан сўнг у машғулотларни Россия ва Японияда давом эттиради.






