АсосийJamiyat

Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди

'Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди 'ning rasmi

Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

- бўш турган давлат объектларини 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда (кейинги ҳар бир қадам 1 млн сўмдан) электрон аукцион орқали сотиш;

- ерлар ва бўш турган давлат объектларини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда аукцион ўтказмасдан сотиш;

- суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ерлардан 50 йилга фойдаланиш ҳуқуқини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда сотиш;

- автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ҳар қандай ерларни йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини қуриш учун электрон аукцион орқали сотиш;

- савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган ҳудудларни ташкил этиш.

    Бошқа янгиликлар