АсосийJamiyat

Қаршида ёнилғи бакига газ конденсатини қуяётган вақтда трактор портлаб кетди

'Қаршида ёнилғи бакига газ конденсатини қуяётган вақтда трактор портлаб кетди'ning rasmi

11 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактори ёнилғи бакига газ конденсатини қуяётган вақтида газ конденсати ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада тракторнинг салон қисми ёниб зарар кўрган ва С.А. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар