"Халқаро дунё гўзали-2014" танлови ғолибаси австралиялик Эсма Володер Жасур Ҳамроев билан бўлган суҳбатда Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида жойлашган Ичан-қалъани кўриш орзусида эканлигини маълум қилган. Қуйида Сизнинг ҳукмингизга ушбу суҳбат ҳавола этилмоқда.
- Сиз учун гўзаллик нима?
- Гўзаллик мен учун бирор бир яхши нарсанинг яратилганлигини тасвирлаш учун қўлланиладиган сўз. Унинг турли шакли, ўлчами бор, аммо аниқ изоҳи бўлмаслиги мумкин. У биз кўра оладиган мавжудлик ва кўра олмайдиган мавҳумликнинг қўшма ҳолидаги намойишидир.
-Олдинги ҳаётингиз ва ғолиба бўлганингиздан кейинги ҳаётингиз ўртасида фарқ пайдо бўлдими?
-“Халқаро Дунё гўзали-2014” танловининг ғолибаси бўлиш менда ўз мақсад ва истакларимни кенгроқ тарзда амалга оширишимга имкон яратди ва кўпроқ саховат, саломатлик ва фаровонликни тарғиб қилиш билан машғул бўляпман. Шунингдек, мода ва гўзаллик саноатида иш олиб бормоқдаман. Шу билан биргаликда ғолибалик менга кўп саёҳат қилиш, ўз мақсад-тилакларимни дунёнинг турли нуқталаридаги инсонлар билан бўлишиш имкониятини берди. Тўсатдан кўпроқ одамлар менинг кимлигимни ва нималар қилишимни билиб олишди ва мен дунёдаги мухлисларимдан мени қўллаб-қувватлаш, руҳлантириш мазмунидаги жуда кўп мактубларни оламан, бу эса ҳар гал юзимда табассум пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу гўё моделлик мажбуриятини ўз зиммангга олганингдек ...Мен бундан ҳечам уялмайман. Гўзаллик тожини кийиш бу – ажойиб! Бу менга кўплаб имкониятлар эшигини очди, шу билан биргаликда масъулият ҳам юклади.
-Австралиядан биринчи сизни ким қутлади? Ғалабни биринчи бўлиб ким билан бўлишдингиз?
-Биринчи смс бу, албатта, менинг онамдан эди. Унда: “Эй, Худойим! Сен ғалаба қозондинг” деб ёзилган эди. Бу мени бағоят хурсанд қилди. У мен ўзимнинг энг бахтли лаҳзаларимни бўлишган илк инсонимдир; мен унга бошимдаги тож билан тушган расмимни унинг хатини ўқиганимдан сўнг дарҳол жўнатдим.
-Бошингиздаги тождан бошқа яна нималар берди, бу танлов?
-Бу танлов менга ўлчаб бўлмайдиган ҳаёт дарсини, ўсишни берди ва кучли руҳий ирода, ижобий тафаккур ва барқарорлик, янги дўстлар ва дунёдаги яхши инсонлар билан алоқалар барпо этишни ўргатди. Бу менинг ким эканлигим ва мен учун нима муҳимлиги хусусида хулосалар чиқаришимга ўргатди. Сиз ҳаётдаги ҳар бир тажрибадан нимадир ўрганишингиз мумкин. Мен ушбу танловдан олганим ҳар бир кишининг ўзлигини топишига етарли деб ҳисоблайман.
-Китоб ўқишга қизиқасизми?
-Жуда ҳам! Адабиёт менинг энг севимли фанларимдан бири эди ва у Камус, Кафка, Оскар Вайлд сингари жуда буюк ёзувчиларнинг асарлари билан таништирди. Ёшлигимда бўш вақтларимда ҳордиқ учун жуда кўп китоблар ўқирдим, ҳозир, асосан, психологик ва саломатлик мавзуларидаги китобларни кўп ўқияпман. Яқиндагина Навзар Анҳар деган ёзувчининг “Аждарҳо овчиси” деб номланган китобини қабул қилиб олдим. Бу асар безорилик, қийинчиликларни енгиш, инсон ўзининг ички кучини топа олиши ҳақида.
-Севган йигитингиз борми? Сиз унинг қайси жиҳатларини қадрлайсиз? У сизнинг қайси хислатларингизни ҳурмат қилади?
-Агар келажакда менинг йигитим бўлса, умид қиламанки, у менда мавжуд ишонч, қадр-қиммат ва аҳлоққа эга бўлади ва у мени руҳлантиради.
- Нимани йўқотишдан жуда қўрқасиз?
-Оиламни.
-Яна қайси мамлакат гўзаллари билан яқин дўст бўлишга улгурдингиз?
-Мен жуда кўп қизлар билан дўст бўлдим. Деярли ҳаммаси билан! Мен бир нарса билан омадлиманки, ҳамма менга жуда яхши муносабатда бўлди ва танлов жараёнида дўстона кайфият ҳукм сурди.
-Қайси шаҳарни кўришни орзу қиласиз?
-Сараево. Бу менинг ота-онам туғилган шаҳар. Одамлар ва маданият такрорланмас, Усмонийлар империясининг архитектура ва жойларда маданий таъсирини кўриш мумкин. “Барс Карсия” бунга мисол бўлиши мумкин. Шаҳар табиатининг тоза ва ёқимлилиги, гўзал архитектура қоришмаси (айримлари Усмонийлар империяси маданиятидан руҳланган ҳолда бунёд этилган, бир инсон тасвирлаганидек, икки маданиятлар “қучоқлашиши&rdquo
, маҳсулотларнинг ифорли ҳиди, иссиқ нон ва cevapi ҳиди, чақ-чақлашаётган ва дўстона одамларнинг шовқин кўчалари, ҳар бир фаслнинг табиатга содиқлиги: қорли ва изғирин қиш, кузги барглар жилоси ва хазонрезги, кўча тўла яхна ичимликлар ичаётган ва бир-бирларига улашаётган одамлар ёзи, мафтункор баҳор... Муҳит ва одамларнинг ўзаро муносабати менинг қалбимни иситади, шаҳарнинг гўёки руҳи ва тақдири бордек...
-Ўзбекистон ҳақида нималар биласиз?
-Шуни биламанки, ушбу мамлакатда яшаётган одамлар гўзаллик, севги, меҳрибонлик ва тотувликка ишонишади . Сизларда ЮНЕСКОнинг дунё тарихий-меъморий меъроси рўйхатига кирган шаҳарлар бор. Масалан, Ичан-Қалъа мен кўришни хохлаган жойлардан бири.
-Кинони қайси актёрларсиз тасаввур қила олмайсиз?
-Meryl Streep, Keira Knightly, Rachel McAdams, Julia Roberts, Sharuhka Khan, Adrian Brody, Jim Carrey, Rowan Atikiston, Tom Hanks, Hugh Grant, Johnny Depp.
-Идеалингиздаги аёл?
-Ўзимнинг онам! У улғайишимда менинг орзуимдаги аёл тимсоли.
- Қайси эркакни танлардингиз: ҳаддан зиёд келишган ёки ҳаддан зиёд ақлли?
-Мен учун ақлли ва чиройли эркак ўртасида бўлиниш мавжуд эмас. Чиройли эркак ақлли ва ақлли эркаклар чиройли бўлади.
- Келажакда қайси касбни танлайсиз? Ҳар ҳолда гўзаллик тожини ҳар доим кийиб юра олмайсиз? Устига устак, бу касб ҳам эмас...
- Мен келажакда Психология ва Саломатлик соҳаларида ишламоқчиман. Мен ҳозир ўқиётган соҳа ҳам шудир ва бошқаларга ёрдам бериш мақсадида ушбу соҳадаги ўз билим ва кўникмаларимдан фойдаланмоқчиман. Шунингдек, ТВ да ҳам ишламоқчиман. Мен кўпроқ бошқалар билан фикр алмашишни, мулоқот қилишни хохлайман.
-Қандай мусиқани жон дилингиз билан тинглайсиз?
-Мен ўз кайфиятим ва фаолиятимдан келиб чиқиб, одатда турли мусиқаларни тинглайман. Чунки, пианино чалиш қўлимдан келади. Классик, ҳис-ҳаяжонли мусиқалар эшитишни жуда ёқтираман. Баъзида эса RnB, Slow Jams, Rock, Old School/80’s, house каби мусиқа турларини тинглагим келади. Менинг плейлистим турфа хил.
-Кимнинг маслаҳатлари учун қулоғингиз ҳамиша “очиқ”?
-Онамнинг маслаҳатлари учун ва мен унга 100 % ишонаман.
-Сиз ёқтирган, томоша қилиб чарчамайдиган фильм?
-Жуда кўп филмлар ёқади, айниқса, даврий драмаларни, аниме филмларни (япон филмлари, хусусан, режиссёр Ҳаяо Миязаки филмларини), хорижий, комедия, фантастика, илмий, 80-йиллар жанрларидаги ҳамда севимли актёр-актрисаларимнинг филмларини севиб томоша қиламан. Ҳеч қачон даҳшатли филмларни кўрмайман.
-Кинода суратга тушиш ниятингиз ҳам борми?
-Ҳа, даврий драма ва маданий филмларда суратга тушган бўлардим.
-Бокуда ўтган халқаро танловда ғолибалик тожини кийганингиздан кейин ўз мамлакатингизда қанчалар танилдингиз?
- Сўнгги пайтларда анча таниқли бўлишга улгурдим.
-Насиб этса, кези келиб, қарийсиз. Сизни нима тарк этмаслигини истайсиз?
-Менинг соғлигим.
-Нечта фарзандингиз бўлишини истайсиз?
-Мен ўз укам билан улғайдим (у мендан 2 ёш кичик) ва улғайганимиздан бугунги кунга қадар самимий ва кучли муносабатни сақлаб қолганмиз. Шунинг учун ҳам мен бир ўғлим ва бир қизим бўлишини хоҳлайман, токи улар мен ва укам каби дўстона, қадрдон муносабатга эга бўлишсин.
ТАНЛАНГ:
1.Anjelina Jolie ё Penelope Kruz?
-Ҳар иккаласи ўз йўлида ажойиб, бироқ Анжелинанинг инсонпарварлик ишлари бошқа машҳурлардан уни ажратиб туради. Шунинг учун ҳам Жолини яхши кўраман.
2. Кофе ё fresh шарбат?
-Ҳар иккаласи
3.Mercedes ё BMW?
-Mercedes
4.Нью-Йорк ё Лондон?
Лондонда бўлганман ва бу шаҳарни севаман. Нью-Йоркда ҳали бўлмадим.
5.Beyonce ё Rihanna?
-Ҳар икаласига ҳам бефарқман.
6.Shahruh Khan ё Bred Pitt?
-Shahruh Khan.
7.Facebook ё Twitter?
-Facebook.
8.Ridley Scott ёки James Cameroon?
-Ҳар иккаласи ҳам мен севадиган ажойиб филмлар яратишган.
9. Клеопатра ё Малика Диана?
-Малика Диана.
10. iPhone ё Samsung Galaxy?
-iPhone.
11. Гўзаллик ё интеллект?
-Гўзаллик бу ақллилик, ақллилик бу гўзаллик.
12. Louvre ёки Universal Park?
Louvre
13.1 соат соҳилда сайр ё ойна олдида 1 соат?
-1 соат пляжда, айниқса дўстларим ва оилам билан.
14. Cavalli ё DG?
-Вазият ва коллекцияга боғлиқ.
15. Бурж Халифани томоша қилиш ё Лэди Гага шоуси томошабини бўлиш?
-Бурж Халифа. Мен Дубайда Бурж Халифани кўриш учун бўлганман ва у мен кўрганларим орасида энг ғаройиб ва ажойибларидан бири.
shov-shuv.uz





