Жорий йил бошидан бери дунёда 80 дан ортиқ журналист ўзларининг касб фаолияти туфайли ўлдирилди. Бу рўйхатни “Чегара билмас репортёрлар” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти маълум қилди.
Ҳалок бўлган журналистларнинг кўпи бешта давлат - Афғонистонда 15 нафар, Сурияда 11 та, Мексика шаҳарларида 9 та , Яманда 8 та ва Ҳиндистонда 6 тани ташкил қилади.
Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, қуролли можаролар давом этаётган Мексика ўлдирилган журналистлар сони бўйича жаҳондаги энг хавфли мамлакат сифатида қолмоқда.
Ҳарбий можаролар ҳудудларида 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида 44 нафар журналист ҳалок бўлди.






