1

Осиё чемпионига президент совғаси — икки хонали квартира калити топширилди

ЖАМИЯТ 18.12.2018, 20:14
Осиё чемпионига президент совғаси — икки хонали квартира калити топширилди

Бугун, 18 декабрь куни III Параосиё ўйинлари ғолиби, Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатовага президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 14-15 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида III Параосиё ўйинлари ғолиби (3 та олтин, 4 та кумуш медаль, 2 марта Осиё рекорди ўрнатган) Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова билан ҳам учрашди. Спортчининг ушбу ютуқлари давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиб, унга вилоят марказидан икки хонали квартира совға қилинган эди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят сузиш спорти федерацияси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида барпо этилган замонавий уйлардан 2 хонали квартира калити чемпионга тантанали равишда топширилди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1