Грециянинг “СкайТВ” телеканали биноси ташқарисида портлаш рўй берди, деб хабар берди Сегодня нашри.
Воқеадан сал аввал номаълум шахс телеканалга 2 марта қўнғироқ қилиб, портлаш ҳақида огоҳлантирган. Шундан сўнг барча ходимлар эвакуация қилинган. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Полиция ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишларини бошлаган.






