Россиянинг Камчатка яриморолида ноқулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда, деб хабар қилди РИА Новости нашри.
Ҳудудда тинимсиз қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати эса кескин тушиб кетган. Тинч океанидан кириб келган совуқ ҳаво оқими бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Камчаткадаги халқаро аэропорт вақтинчалик ёпилган. Бир қатор парвозлар вақтинча қолдирилгани туфайли одамлар ўз манзилига етиб боролмаяпти. Кўчаларда эса транспорт қатнови ёмонлашган.






