1

Халқ таълими вазирлиги сайтида бўш иш ўринлари бўлими ишга тушди

ЖАМИЯТ 20.12.2018, 17:18
Халқ таълими вазирлиги сайтида бўш иш ўринлари бўлими ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўзининг расмий веб-сайти – www.uzedu.uzда халқ таълими соҳасидаги бўш иш ўринлари бўлимини ишга туширди.

Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Айни вақтда лойиҳа фақат Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ташкилотлар иштирокида синовдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига раҳбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш вазифаси юклатилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбар ва педагог кадрларни тўғри танлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишдаги илк қадамлардан бири сифатида вазирлик расмий веб-сайтида халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ва вазирликнинг Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган янги бўлим – бўш иш ўринлари бўлимининг ишга туширилиши бўлди.

Ҳозирда ish.uzedu.uz сайтига ташриф буюрувчилар Тошкент шаҳридаги мактаблар, халқ таълими бошқармалари, шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг республика ташкилотларидаги бўш иш ўринлари билан танишишлари мумкин. Синов муваффақиятли якунлангач, мазкур тизим Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

Янги тизим ёрдамида Ўзбекистон аҳолиси халқ таълими тизимида бўш иш ўринлар ва лавозимга қўйиладиган талаблар билан танишишлари, ўз резюмеларини махсус форма орқали юборишлари мумкин. Шу билан бирга сайт вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларидаги бўш иш ўринларининг статистикасини ҳам кўриш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1