1

Қизил китобни тайёрлаш тартиби белгиланди

ЖАМИЯТ 21.12.2018, 09:36
Қизил китобни тайёрлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақ Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, Қизил китоб Ўзбекистон ҳудудида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.

Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш бўйича ваколатли давлат ташкилотлари этиб қуйидагилар белгиланди:

уни нашр этишни ташкил қилиш ва юритиш бўйича – Экология ва атроф муҳитни муҳофаза этиш давлат қўмитаси;

уни нашр этишга тайёрлаш бўйича – Фанлар академияси.

Низомга кўра, Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни Фанлар академиясининг Зоология ҳамда Ботаника институтлари ишлаб чиқади.

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфига кўра қуйидаги категорияларга мансуб бўлади:

  • категория 0 – (“Эҳтимол йўқолиб кетган”);
  • категория 1 – (“Йўқолиб кетиш арафасида”);
  • категория 2 – (“Миқдори ва/ёки тарқалиши камайиб кетаётган”);
  • категория 3 – (“Камёб”);
  • категория 4 – (“Мақоми аниқланмаган”);
  • категория 5 – (“Тикланган ёки тикланаётган”).

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг давлат кадастри қонунчиликда белгиланган тартибда Фанлар академияси томониданюритилади.

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) тадбирлари қуйидаги босқичлардан иборат:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1