Венгрияда бир ҳафта давом этган меҳнат ислоҳоти ва ҳукумат сиёсатига қарши намойишлар тўхтатилди, деб хабар бермоқда ТАСС нашри.
6 кун давом этган акцияда 15 мингдан ортиқ одамлар иштирок этган. Будапешт ҳукумати томонидан аҳолиниинг талабларини қондириш масаласи кўриб чиқилиши маълум қилингач, аҳоли аста-секин тарқашни бошлаган. Аммо ҳамон шаҳарнинг марказий кўчаларида намойишчиларни кўриш мумкин.






