1

Тошкент шаҳар ҳокими ёш тадбиркорни тақдирлади

ЖАМИЯТ 21.12.2018, 13:56
Тошкент шаҳар ҳокими ёш тадбиркорни тақдирлади

Тошкент шаҳар ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтлик ёш тадбиркор Улуғбек Ҳасановни тақдирлади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

"Ёш тадбиркор, бизнесмен, Drone Group онлайн-мактаблар халқаро тармоғи асосчиси Улуғбек Ҳасанов муваффақиятли фаолияти учун ҳоким вазифасини бажарувчи номидан миннатдорлик ва эсдалик совғаси билан тақдирланди", - дейилган хабарда.

Улуғбек Ҳасанов 19 ёшда. У инновация технологиялари ва онлайн-бизнесга қизиқади. 2017 йилда Яшнобод қурилиш коллежини тугатган. Рус ва инглиз тилларида эркин гаплашади.

Бугунги кунда Ҳасанов ўзининг шахсий онлайн-мактабини тузишда давом этмоқда. Мазкур онлайн-мактабда чет тиллари, бинесни бошлаш асослари, шунингдек, саломатликни сақлаш масалалари кўргазмали контент кўринишида ўргатилади.

Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати хабарида айтилишича, айни дамда 5 та онлайн-мактаб фаолият юритмоқда, у ерда бутун дунёдан 2000 дан ортиқ фойдаланувчилар ўқимоқда. Мактабларда 50 нафар ўқитувчи ва мутахассис масофали тарзда ишламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1