АсосийDunyo

Дания “миграция ороллари”ни ташкил этишни маъқуллади

'Дания “миграция ороллари”ни ташкил этишни маъқуллади 'ning rasmi

Дания парламенти “миграция ороллари”ни ташкил этиш учун маблағ ажратишини маъқуллади, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.

7 гектар ер майдони жиноий ўтмишига эга бўлган ва ўз ватанига қайтолмайдиган мигрантлар учун берилади. Маблағ эса оролни дизинфекция қилиш, тозалаш ва керакли шароитларни яратишга сарфланиши кўзда тутилган. Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жумладан, БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Копенгагеннинг бу ҳаракатини кескин равишда салбий баҳолаб, бу ҳолатни изоляция сиёсати деб атамоқда.

    Бошқа янгиликлар