АсосийDunyo

Римда юзлаб автобуслар йўлларни тўсиб қўйди

'Римда юзлаб автобуслар йўлларни тўсиб қўйди 'ning rasmi

Италия пойтахти Рим шаҳрида юзлаб автобуслар йўлларни тўсиб қўйди, дея маълум қилмоқда Сегодня нашри.

Бир неча соат давомида сайёҳлар автобуслари шаҳар кўчаларида ҳаракатсиз тўхтаб туришган. Натижада эса Рим бўйлаб улкан тирбандликлар пайдо бўлди. Ҳайдовчилар сайёҳлик автобусларининг шаҳар марказига кириш тақиқига қарши норозиликларини шу тариқа кўрсатишган. Ҳукумат томонидан қадимий ёдгорликларни ва ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтириш мақсадида ушбу тақиқ жорий этилган эди.

    Бошқа янгиликлар