Кўппак ва айиқ кимўздига баҳс бойлашди, деб хабар қилмоқда Мoya-planeta.ru нашри.
Жониворлар Аляскада учрашиб қолишган. Оқ айиқни кўриб қолган ит ҳатто қўрқмаган. Ҳатто танишмоқ ниятида унга яқин келган.
Ит айиқ билан ўйнаша бошлаган: вовуллаб, оз-оздан нари қочган.
Бироз ўйлаб олган айиқ унинг чорловини қабул қилиб югуришга тушган ва дўстона пойга бошланган.
Ҳозирда ушбу дўстлик қиссаси кўпчилик Интернет фойдаланувчиларини қизиқтирмоқда.






