АсосийDunyo

Индонезияда ҳалок бўлганлар сони 370 нафарга етди

'Индонезияда ҳалок бўлганлар сони 370 нафарга етди 'ning rasmi

Индонезия соҳилларида рўй берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 370 нафарга етди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Шунингдек, 800 дан ортиқ кишилар жароҳат олган. Ўнлаб одамлар эса бедарак йўқолганлар рўйхатида. Уларнинг сони ҳам борган сари ортиб бормоқда. Цунами юзлаб уйларни, меҳмонхоналарни ва бошқа турдаги биноларни бутунлай вайрон қилди.

Индонезияда Янги йил арафасида сайёҳлар сони кескин ортади. Табиий офат вақтида ҳам оролда кўп сонли чет эл фуқаролари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, цунами Ява ва Суматра оролларини ажратиб турувчи Зонд бўғозида рўй берган.

    Бошқа янгиликлар