Франция пойтахти Парижда жойлашган “Шарли эбдо” газетаси таҳририяти биносида содир этилган ҳужумда иштирок этган террорчилардан бири қўлга олинди, деб хабар берди Лайф нашри.
Ушбу террорчилик ҳаракати 2015 йилда содир этилган бўлиб, 12 кишининг ўлимига олиб келган эди. Мудофа вазирининг хабар беришича, қўлга олинган шахс ушбу ҳужумни содир этишда фаол иштирок этган.
“Биз терроризмга қарши тинимсиз курашмоқдамиз ва бунинг натижасини кўриб турибмиз” - дейди Мудофаа вазири Флоранс Парли.
Жиноятчининг шахси ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Унга террорчилик гуруҳлари тузиш ва бир қатор ҳужумлар содир этиш айблови қўйилди.