Сомали пойтахти Могадишода 2 та теракт содир этилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Портлашлар Миллий театр биноси яқинида рўй берган. Тўхтаб турган автомобилларга портловчи қурилмалар ўрнатилган бўлиб, улар кетма-кет портлатиб юборилган. Ҳодиса натижасида умумий ҳисобда 13 киши қурбон бўлган ва яна 20 нафар инсон жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни Ал-Шабаб гуруҳи ўз зиммасига олган. Террорчиларнинг мақсади театр яқинидаги президент саройидаги назорат нуқтаси бўлган.






