Афғонистон пойтахти Қобулда террорчилик ҳужуми содир этилди, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Жиноятчилар ҳукумат биноси олдида портловчи қурилма ўрнатилган автомобилни портлатиб юборишган. Шундан сўнг бинога ҳужум қилинган. Жиноятчилар имконияти чекланган одамларни гаровга олишган. Бир неча соат давом этган қутқарув операциясидан сўнг 350 нафар одам қутқариб олинди. Воқеа оқибатида эса камида 28 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Қурбонларнинг кўпчилиги давлат хизматчиларидир.






