Европа Иттифоқи Эфиопиянинг жануби-шарқий қисмидаги мигрантлар лагерида кун кечираётган одамларга ёрдам кўрсатишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Сегодня нашри.
Айни вақтда бу ерда 80 минг киши оғир шароитларда яшайди. Ҳар куни янги оилаларнинг кўчиб келиши эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, Эфиопияда 8 миллион киши очликдан азият чекмоқда.
Эфиопия ҳукумати инқирозга қарши Евроиттифоқ билан ҳамкорлик қилади.





