Айни кунларда Россиянинг бир қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда, деб хабар бермоқда РИА новости нашри.
Жумладан, Иркутскда бир неча кундан буён кучли қор ёғмоқда. Ҳозирда ҳарорат цельсий шкаласи бўйича минус 32, айрим жойларда эса минус 40 градусгача тушиб кетган. Кўчаларда транспорт қатнови сезиларли даражада секинлашган. Фавқулода вазиятлар вазирлиги одамлардан иложи борича кўчада камроқ бўлишни ва узоқ сафарларга чиқмасликни сўрамоқда. Совуқҳарорат ҳукм сураётган бўлишига қарамай, одамларнинг кайфияти байрамона.
– Бу ҳолат бизни унчалик ташвишлантирмаяпти, чунки Янги йил байрами яқин, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.






