Жорий йилнинг аввалида Буюк Британиядаги Henry Aldridge & Son кимошди савдо уйида номаълум коллекционер 140 минг доллар эвазига афсонавий “Титаник”даги таомномани қўлга киритган эди, дея хабар қилмоқда Рамблер нашри.
Ушбу менюга кўра, “Титаник”да қуйидаги таомлар дастурхонга тортилган: товуқ шўрваси, қовурилган жўжа, исмалоқли қўзи гўшти – булар асосий овқатлар бўлган, гарнирлар: рангли карам, қайнатилган картошка. Пудинг, қиролича ноклари, пишириқ ва қаҳва эса десерт бўлган.






