АсосийDunyo

“Африка гўзали” танлови ғолибасининг сочи ёниб кетди

'“Африка гўзали” танлови ғолибасининг сочи ёниб кетди'ning rasmi

“Африка гўзали-2018” тақдирлаш маросимида танлов ғолибаси Доркас Касинденинг сочи ёниб кетди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Нигериянинг Калабар шаҳрида ўтказилган гўзаллик танловида 24 ёшли Доркас Касинде Конго республикаси вакиласи сифатида қатнашди.

Пиротехник воситалар сачратган учқун унинг бошига тушиб, сочи ёниб кетди. Аввалига қиз бошидаги алангани сезмади, бироқ тадбир бошловчиси “ёнғин”ни кўриб қолиб, дарров ёрдамга шошилди. “Ёнғин” жойида бартараф этилгандан кейин тадбир яна давом этди.


Бошқа янгиликлар