Шотландиянинг Глазго шаҳрида яшовчи 6 ёшли қизча Рождетво байрамини кўчада, уйсизларга озиқ-овқат ва совға тарқатиш билан ўтказди, деб хабар бермоқда Лента.ру нашри.
6 ёшли Перли Роуз Макгоуэн (Pearly Rose McGowan) кинодан қайтаётганда кўчада ухлаб ётган одамга кўзи тушди. Уйга қайтганда эса 57 ёшли буваси Мартиндан уйсиз-жойсиз одамларга тақдим этиш учун совға тайёрлашни илтимос қилди.
Перлининг бувиси шўрва, бошқа оила аъзолари бутербродлар тайёрлашди. Бундан ташқари, Перли уларга ширинликлар, иссиқ пайпоқлар, ҳар бирига 20 фунт стерлинг солинган хатжилдлар ҳадя этди.






