АсосийDunyo

Америкадаги ҳайвонот боғида бола каркидон сақланадиган жойга йиқилди

'Америкадаги ҳайвонот боғида бола каркидон сақланадиган жойга йиқилди'ning rasmi

Американинг Флорида штатидаги Мельбурн шаҳар ҳайвонот боғида томошага келган бола каркидон сақланадиган вольерга йиқилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Бола ҳайвонларни силаш учун ажратилган, махсус пўлат устун билан ўралган майдонга сирпаниб, тушиб кетган ва каркидон уни шохи билан сузган.

Бола ота-онаси бошчилигида касалхонага юборилган. Айни вақтда унинг ёши ва аҳволига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар