Чарльз Саммерс Пентагоннинг янги матбуот котиби этиб сайланди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги сайти ва Саммерснинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилган, деб ёзди РИА новости нашри.
Саммерс ходимларига қўпол муомалада бўлганликда айбланган, истеъфога чиққан Дана Уайтнинг ўрнига сайланган.
Август ойининг ўрталарида Уайтнинг устидан бир қанча шикоятлар тушганлиги сабабли ички текширув ўтказилган эди. Маълум бўлшича, Дана Уайт ходимларига шахсий ишларини бажартирган, улар эса бундан норози бўлишган.
Чарльз Саммерс 1959 йилда туғилган бўлиб, узоқ йиллар давомида Мэн штатида, қисман бош котиб лавозимида фаолият юритган.






