АсосийDunyo

Россияда аномал совуқ кузатилмоқда

'Россияда аномал совуқ кузатилмоқда 'ning rasmi

Россиянинг аксарият ҳудудларида аномал совуқ кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Жумладан, Красноярск ва Новосибирскда ҳарорат минус 49 даража экани қайд этилган. Арктикадан кириб келган совуқ ҳаво оқими айрим муаммоларга сабаб бўлмоқда. Шаҳарлараро қатновчи автобуслар вақтинча тўхтатилди. Аэропортларда ҳам баъзи рейслар бекор қилинмоқда ёки парвозлар белгиланган муддатдан кечикмоқда. Аксарият таълим муассасаларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Бу каби вазиятни Томск ва Омск ҳудудларида ҳам кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар