1

Туркиялик машҳур режиссёрнинг А.Навоийга бағишланган ҳужжатли фильми тақдимоти ўтказилди

МАДАНИЯТ 08.02.2019, 20:21
Теглар: Фото
Туркиялик машҳур режиссёрнинг А.Навоийга бағишланган ҳужжатли фильми тақдимоти ўтказилди

Туркиялик режиссёр Ҳусайн Ўзбен томонидан “Дунё адабиётининг чинори” номли ҳужжатли фильм суратга олинган.

Бугун улуғ мутафаккир бобомиз таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги кино саройда мазкур ҳужжатли фильмнинг тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар берди ЎзА.

– Фильмда туркий адабиётнинг улуғ чинори, дунё шоири Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди турк ҳамда ўзбек навоийшунос олимлари томонидан кенг тараннум этилади. Одатда ҳар бир шоирнинг битта девони бўлади. Алишер Навоийнинг тўрт девони бор: Болалик, Ёшлик, Балоғат ва Кексалик девони. Навоий тазкираларида юзлаб шоир, адиблар тилга олинган. Булардан 170 таси туркийдир. Илк бора 170 туркийзабон адибларининг ҳаётини тушунтирган Навоий бўлди. Бугунгача кўплаб фильмлар олдим. Бироқ бунисининг ўрни бўлак. Шунинг учун фильмни аввал сизларнинг эътиборингизга ҳавола этишга аҳд қилдим. Бир неча кундан кейин Туркияда премьераси бўлиб ўтади, – дейди режиссёр Ҳусайн Ўзбен.

Фильм сценарий муаллифи – профессор Меҳмет Ўзтурк, масъул муҳаррир – Ҳусайн Ўзбен, маслаҳатчилар – профессор Мустафо Кочалин, профессор Нодирхон Ҳасанов. Таржимон – Абдумурод Тилавов, муҳаррир – Олимжон Давлатов.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1