“Кардифф” футбол клуби ҳужумчиси Эмилиано Сало самолётда ҳалокатга учрагани тўғрисида хабар берган эдик, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Бир неча ҳафта давом этган қидирув ишлари натижасида ҳалокат жойидан топилган танани юқорига олиб чиқиш кейинга қолдирилди. Бунга эса ҳудуддаги ноқулай ҳаво шароити сабаб бўлмоқда. Олинган сўнгги хабарларга кўра, қутқарувчилар гуруҳига жасадни 67 метр чуқурликдан олиб чиқиш учун кучли тўлқинлар ҳалал бермоқда. Жасад футболчи ёки самолёт учувчисиники экани ҳозирча номаълум.