1

Фирдавс Абдухолиқов: “Биз Ўзбекистонга бўлган соф муҳаббат ҳақида фильм яратдик!”

МАДАНИЯТ 25.08.2019, 02:30
Фирдавс Абдухолиқов: “Биз Ўзбекистонга бўлган соф муҳаббат ҳақида фильм яратдик!”

24 август куни “Россия–Культура” ва “Севимли” телеканалларида “Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар” фильмининг тақдимот намойиши бўлиб ўтди.

Мазкур фильмда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшаётганЎзбекистон заминидаги қадим цивилизациялар, қадриятлар, тилдан тилга кўчиб келаётган афсоналар, бу юртда ҳукм сурган диний бағрикенглик, ўзбек халқининг санъати ва маданияти, меъморчилиги, миллий пазандачилиги, юз йиллардан бери давом этиб келаётган анъаналар ҳақида сўз боради. Фильмдан қадимги даврлардан то бугунги кунгача Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёти босқичлари ҳақида ҳикоя қилинган.

Фильм ғояси муаллифи ва продюсери Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, Ўзбекистон ҳужжатли киноси тарихида илк бор мазкур фильмда ноанъанавий усул ишлатилган – изоҳ ва интервьюлар қўлланилмаган. Фильмдаги тимсоллар турли даврларнинг тарихий қаҳрамонлари ва турли сулолалар вакилларидир.

"Бундан ташқари, “Россия-Культура” телеканали вакиллари билан узоқ давом этган баҳслар натижасида фильмда шеърий парчалардан фаол фойдаландик. Фильмда Лутфий, Алишер Навоий, Бобур, Умар Ҳайём, Ҳофиз Шерозий ва бошқа шоирларнинг мисралари, шунингдек, турли олим ва донишмандларнинг ҳикматли сўзларидан фойдаланилди, – дейди Ф.Абдухолиқов.

Мазкур фильмнинг асосий ғояси – бутун борлиққа муҳаббатдир. Ёрга муҳаббат, онага, Ватанга, касбга, билимга, устозга бўлган муҳаббат унда яққол акс этади. Бу буюк ҳиссиёт жозибаси, куч-қудрати фильм давомида яққол кўзга ташланади.

“Муҳаббат туйғуси бўлмаганида, ўзбек халқи бундай гўзал меъморчилик намуналарини яратмаган, Ўзбекистон маданий мероси деган тушунча ҳам юзага келмаган бўларди” – дейди фильм продюсери.

Ўзбекистонлик продюсернинг Россиянинг ушбу телеканали билан ҳамкорлиги “Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири” фильмидан бошланган. Кейинчалик, “Ўзбекистон: қўлга киритилган кашфиётлар”, “Қорақалпоғистон: вақт қумлари оралаб”, “Нукус: Номаълум коллекция” фильмлари яратилди.

Мазкур ҳужжатли фильм “Россия-Культура” ва “Севимли” телеканаллари, ЎзЭОАВМА, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида тайёрланди.

Фильмни қуйида томоша қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1